35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ДЕПУТАТ ҲУДУДДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРДИ

ДЕПУТАТ ҲУДУДДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллада кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган ижтимоий-маиший, инфратузилма ва бошқа масалалар ўрганилди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар жойида кўриб чиқилиб, «Муаммоларни қайд этиш дафтари»га киритилди.
Қайд этилган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, уларнинг ижросини назоратга олиш ҳамда аҳоли мурожаатларига амалий ечим топиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Slide 1 of 2