Jańalıqlar

«Билимдон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Р.Турдиева доимий комиссиялар 19.1- модда бўйича Миробод тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ф.Мадаминова ҳамкорлигида фуқаролар билан "Саёр қабул" ташкил этилди.

🗣️ Қабулда қандай масалалар кўрилди?
Мурожаатларнинг асосий қисми хотин-қизлар томонидан келиб тушди ва қуйидаги йўналишларни қамраб олди:
✔️ Бандликни таъминлаш;
✔️ Ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
✔️ Олий таълим ва қўшимча малака таълими;
✔️ Оилавий масалалар ва бошқа ижтимоий муаммолар.

↗️ Натижалар ва ечимлар
💬 Жойида ҳал этилди: Айрим долзарб муаммолар учрашувнинг ўзида ижобий ечим топди.
📈 Назоратга олинди: Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар ижрога қаратилиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
✍️ Ҳамкорлик ва маслаҳат: Мураккаб масалалар бўйича депутат томонидан юқори ташкилотлар билан биргаликда ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва таклифлар берилди.

🗣️ Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 5