Jańalıqlar

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳамда Қодиров Икромжон Жўраевич Янгиқўрғон тумани Қораполвон маҳалласида бўлдилар.
Ўрганиш давомида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» лойиҳаси доирасида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Хусусан, маҳалла маданият марказида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, бинода аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда объектни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш масалалари ўрганилди.
Депутатлар бажарилаётган ишларнинг сифати, лойиҳа талабларига мувофиқлиги ва аҳоли манфаатларига хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратдилар.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4