Jańalıqlar

Туман ҳокими таълим ва ижтимоий объектларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Бугун туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Оқтепа, Поромон ҳамда Нов маҳаллаларида жойлашган қатор ижтимоий объектларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

Хусусан, 49-, 48-, 56-умумтаълим мактаблари, 18-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Поромон оилавий шифокорлик пунктларида иситиш тизимларининг ишчанлиги, энергия тежамкорлик чоралари ва ободончилик ҳолати ўрганилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўриш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди

Slide 1 of 9