Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Аралов Латифжон Махмудович Янгиқўрғон туманидаги 29,53,42-мактабларда бўлиб, таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишишди.
Ўрганиш давомида депутат мактаб биносининг иситиш тизими, дераза ва эшикларнинг муҳрланиши, синф хоналари ҳамда ўқувчиларнинг хавфсизлиги учун зарур шароитлар билан танишди. Шу билан бирга, ўқув жараёнини қулай муҳитда ўтказиш мақсадида амалга оширилган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Дастлабки таҳлиллар асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга муроажтат қилинди. Депутат Аралов Латифжон Махмудович таълим муассасаларида куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш бўйича ишлар доимий назоратда бўлишини таъкидлади.