35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Тадбиркорлик фаолияти ўрганилди

Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўйича 24 тавсия асосида амалий ишлар давом этмоқда.

16-Ёрбоши сайлов округида депутатлик ўрни вакант бўлганлиги сабабли, шаҳар Кенгаши котибиятидан бириктирилган бош мутахассис Авазбек Аппақов томонидан “Соғлом Турмуш” МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, унинг амалга ошираётган ишлари, фаолият йўналиши ва яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумотлар олинди.

Шунингдек, тадбиркорнинг қўйчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида бўш ер майдони ажратиш бўйича мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатчига ер майдонларини олиш тартиби, хусусан, аукцион орқали харид қилиш жараёнлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Slide 1 of 2