Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши 4-Т.Малик округидан сайланган Қ.Ўтаев "Юртдош" маҳалласи 13-мактаб биносида сайловчиларга ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Учрашувда депутатлар 2025-йилнинг биринчи чорагида олиб борган ишлари ва фаолиятлари бўйича ҳисобот берди.
✅ Маҳалла Фуқаролар йиғинлари раисларининг май ойида сайлови бўлиб ўтиши бўйича тушунчалар бериб ўтди.
✅ Шундан сўнг сайловчиларни қийнаётган муаммолар,таклифлар эшитилди.Муаммолар ечими бўйича тадбирда иштирок этаётган туман ташкилот раҳбарлари билан бирга туман даражасидаги муаммолар бўйича мутасаддиларига "депутатлик сўров" юборилишига келишилди.
Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши Котибияти.