II параллел тадбир | 2-сессиясидан
✅ Екатерина Смесова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
🗄 Хотин-қизларнинг ижтимоий ва сиёсий иштироки демократик тараққиёт, инсон капиталидан самарали фойдаланиш ва қарорлар сифатини оширишнинг муҳим кўрсаткичидир.
🗄 Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатишда хотин-қизлар улуши камида 40 фоиз бўлиши белгиланган. Бироқ вакилликнинг ўзи етарли эмас — аёлларнинг қарорларга реал таъсирини таъминлаш муҳим.
🗄 Иқтисодий мустақиллик, сифатли таълим ва тадбиркорлик имкониятлари хотин-қизларнинг жамоат ҳаётидаги иштироки ва лидерлик салоҳиятини кенгайтиради.
🗄 Маҳалла ва фуқаролик жамияти институтлари хотин-қизлар ташаббуслари шаклланадиган энг яқин майдон ҳисобланади. Сиёсатда аёлни фақат ижтимоий ҳимоя объекти эмас, балки тараққиёт ва қарор қабул қилишнинг фаол субъекти сифатида кўриш зарур.