35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан тумандаги Юксалиш маҳалласи ёшлар етакчиси фаолиятида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизими, уларнинг муаммо ва таклифларини аниқлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ёшларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш ва улар билан манзилли ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар бўйича тегишли тавсиялар берилиб, Қонун талаблари ижросини янада самарали ташкил этиш вазифалари белгилаб олинди.