35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг иш режасига асосан, Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна 24-Нурафшон сайлов округида жойлашган 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.
Ўрганиш давомида таълим муассасасининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, синф хоналари ва фан кабинетларининг жиҳозланиши, дарсликлар билан таъминланганлик даражаси, мактаб ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, ўқувчилар учун муносиб ва хавфсиз таълим шароитларини яратиш, санитария-гигиена талабларига риоя этиш, иссиқлик ва электр тизимларининг созлиги, спорт майдончаси ҳамда бошқа инфратузилма объектларининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни янги ўқув йили бошлангунига қадар бартараф этиш, тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш бўйича мактаб раҳбариятига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
✅ Янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш ва фарзандларимиз учун замонавий, қулай ҳамда хавфсиз таълим муҳитини яратиш ишлари депутатлик ва жамоатчилик назоратида давом эттирилади.

Slide 1 of 4