35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ФУҚАРОНИНГ УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОНИНГ УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Абдураҳмонова иштирокида туман маҳаллаларидан бирида фуқаронинг уй-жой масаласи бўйича мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаронинг яшаш шароити, оилавий ва ижтимоий ҳолати кўздан кечирилиб, мурожаатда кўтарилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, муаммони қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш имкониятлари юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Мурожаатни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш учун масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Масаланинг ижроси назоратга олинди.