35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

«СОҲИЛ» МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

«СОҲИЛ» МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 ноябрдаги «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–298-сонли қарори асосида «Соҳил» маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино, кутубхона, IT марказ ҳамда болалар ўйингоҳи барпо этилиши режалаштирилган.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Соҳил» маҳалласида бўлиб, объектларда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга риоя қилиниши ҳамда объектларда аҳоли учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга ишларни сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунлаш ва объектларни замонавий талаблар асосида фойдаланишга топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши «Соҳил» маҳалласи қиёфасини янада обод этиш, аҳолига маданий, маърифий ва замонавий хизматлардан фойдаланиш учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3