35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган Қорасув маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг мавжуд муаммолари ва таклифлари атрофлича тингланди. Хусусан, уй-жой масаласи, ижтимоий-маиший муаммолар ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат депутат томонидан алоҳида ўрганилиб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида тегишли ташкилот ва мутасадди идораларга юборилди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.