35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан ўз сайлов округида жойлашган 20-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, гуруҳ хоналарининг ҳолати, озиқ-овқат таъминоти, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, иситиш ва муҳандислик тармоқларининг ҳолати ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, муассаса масъуллари билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммо ва таклифлар тингланди. Аниқланган масалаларни бартараф этиш, болалар учун янада хавфсиз, сифатли ва қулай шароитлар яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Депутат томонидан мазкур масалаларнинг ижроси назоратга олинди.

Slide 1 of 2