35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ДЕҲҚОНОБОД МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

ДЕҲҚОНОБОД МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имомов томонидан Деҳқонобод маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш борасида ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилган ишлар билан танишилди.
Хусусан, ишсиз ва даромад манбаига муҳтож фуқароларни аниқлаш, уларни тадбиркорлик, деҳқончилик ва бошқа даромадли меҳнат фаолиятига жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллада «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Томорқа ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш, узум етиштириш ҳажмини ошириш, аҳолига агротехник тавсиялар бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотни бозорга чиқариш орқали хонадонлар даромадини кўпайтириш имкониятлари ўрганилди.
Масъуллар ва фуқаролар билан мулоқотда узумчиликни янада ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ўрганишлардан асосий мақсад — маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш ҳамда «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида Деҳқонобод маҳалласининг узумчилик йўналишидаги ихтисослашувини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Slide 1 of 6