ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна Қораполвон маҳалласида бўлиб, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, бандлигини ошириш ва муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида хотин-қизлар фаоли томонидан юритилаётган ишлар, эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш, хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, маҳаллада хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар берилди.