Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашига 1-Шўртепа округидан сайланган депутат - туман Кенгаши раиси Худайбердиев Азамат Ҳайдарқулович “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида ёшлар етакчиси Хатамов Дилшод Тинчликович томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Хусусан, “Шўртепа” МФЙ Шўртепа кўчаси 211-уйда яшовчи, ижтимоий реестрда рўйхатда турувчи Усенов Амирхон ҳамда Шўртепа кўчаси 276-уйда яшовчи, ижтимоий реестрда рўйхатда турувчи Жақсиликов Бахтжаннинг бир ойлик сафарбарлик чақируви резерви ҳарбий хизматига жалб этилиши учун тавсиянома берилгани маълум қилинди.
Шунингдек, мазкур ёшларнинг ҳарбий хизматга бориши билан боғлиқ тўлов маблағлари туман Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилгани ҳамда уларга амалий кўмак кўрсатилгани депутат томонидан ўрганилди.
Учрашув давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва Ватан ҳимоясига тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилиб, бу каби ташаббусларни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.