Yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ

 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида доимий комиссиялар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги 405-сонли дастури ижроси юзасидан “Нуроний” жамғармаси Янгиқўрғон туман бўлими томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ҳамда тегишли ҳисобот эшитилди.
📌 Ҳисоботда нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ҳамда маҳаллаларда олиб борилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
✅ Комиссия аъзолари томонидан дастур ижросини янада самарали ташкил этиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.