ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан сайлов округида жойлашган Қуйи Қораполвон маҳалласида бўлиб, ҳоким ёрдамчисининг фаолияти атрофлича ўрганилди.
🔍 Ўрганиш жараёнида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек: ✔️ ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш;
✔️ кредит ва субсидиялар ажратиш жараёнлари;
✔️ тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳолати;
✔️ аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими кўриб чиқилди.
🌐 Ташриф давомида фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди ҳамда мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
📌 Мақсад — маҳаллада ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва муаммоларни жойида ҳал этиш.