Yangiliklar

Янгилик

Мактабгача таълим жараёни депутатлар назоратида.

Партиянинг 2026 йилга мўлжалланган устивор вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2025 йил 6 январдаги 1-сонли қарорига асосан. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли мутассаддилар иштирокида чуқур тахлиллар асосида назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан тумандаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар қамрови, соғлом овқатлантириш тартиби, озиқ овқат махсулотларини сақлаш ва тайёрлаш жараёнларининг санитария меъёрлари талабларига асосан ташкил этилганлиги, таъминот ва назорат тизимларида шаффофлик таъминланганлиги, худуддаги болаларни қамрови даражаси ёзги шийпонлари ва бинони таъмирталаблиги ҳолатлари кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан бундай ўрганишлар, назорат тадбирлари давом этирилмоқда.

Slide 1 of 6