Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
янв.20
“Deputat, tadbirkor va yoshlar” uchrashuvi tashkil etildi.
янв.20
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,ташаббускор тадбиркор қоровулбозорликлар билан учрашди
янв.20
Қоровулбозор: қарийб 9 миллион долларга тенг лойиҳа ичимлик ва оқава сув тизимини янгилашга хизмат қилади
Қоровулбозор: қарийб 9 миллион долларга тенг лойиҳа ичимлик ва оқава сув тизимини янгилашга хизмат қилади

Чўлқуварлар ва саноат туманида аҳолининг “оби ҳаёт”га бўлган талаби тўла-тўкис қондирилмоқда. Жумладан, ўтган 2022 йил давомида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида “Чўлқувар” МФЙ да 15,2 километрга ичимлик суви тармоғи тортилиб, сув манбаси сифатида “Чўлқувар” сув иншооти қуриб, фойдаланишга топширилгани кўпларни хурсанд қилди.

Бу чора-тадбир самараси ўлароқ “Чўлқувар” сув иншоотининг биринчи кўтариш насосидан “Бўстон” МФЙ да истиқомат қилаётган 1 минг 360 нафар аҳолисига эга 240 та хонадонга илк бор марказлашган ичимлик суви асосида “оби ҳаёт” етказиб берилмоқда. Ўтган йили “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида киришилган мазкур лойиҳага биноан ҳудудда 5 миллиард 200 миллион сўм маблағ ҳисобидан 13 километр масофага сув қувури тортилиб, 4,6 километрга тортилган сув тармоғи орқали аҳоли хонадонларини водопроводШунингдек, “Бўзачи” МФЙ да гидроиншоотга маҳаллий бюджет маблағи эвазига соатига 10 метр куб ҳажмдаги сувни тозалаш ва фильтрдан ўтказиб, қувурга ҳайдаш ускунаси ўрнатилгани ҳисобидан эндиликда 475 та хонадоннинг тоза ичимлик сувига бўлган талаби қондирилмоқда. Бунда 1,5 километрга сув тармоғини тортиш учун 879 миллион сўм сармоя ажратилган ва ўзлаштирилган.

Туман марказида истиқомат қилаётган аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилгани ҳолда “Чўлқувар” гидроиншоотида 1 миллиард 100 миллион сўм қийматида, соатига 75 метр куб “оби ҳаёт”ни фильтрлаб берувчи махсус технология ўрнатилгани боис ички қувват оширилди. Маҳаллалараро 3,9 километрга пластмас қувур тортилиб, 17 километр масофада аҳоли хонадонини водопроводлаштириш ишларига жами қиймати 11,6 миллиард сўм маблағ сарфлангани ҳам иш кўламидан далолатдир.

Шу соҳада бажарилган яна бир лойиҳа туман марказининг “Тинчлик” МФЙ да 800 дан ортиқ аҳолини кўп йилдирки қийнаб келаётган тоза ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилгани бўлди. Бунинг учун 8,4 километр масофада ичимлик суви тармоғи қурилиб, асосий гидроиншоотга уланган. Шу йил бошида эса туман сувсозлари томонидан маҳалланинг Навоий кўчасида эскириб яроқсиз ҳолга келган сув қувурлари янгисига алмаштирилган ва бу билан ҳудудда ичимлик суви таъминотидаги нуқсон ва камчиликлар бартараф этилмоқда.  лаштиришга муваффақ бўлинган.  Эндиликда чўлқуварлар туманида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимида йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ўзсувтаъминот” АЖ буюртмачилигида суткасига 2 100 метр куб ҳажмдаги оқава сув тозалаш иншоотини, шу билан бирга, 2 та сув тарқатиш резервуарини, умумий узунлиги 68,3 километр масофадаги ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, туман марказида 6 та оқава гидроиншооти насос станцияларини барпо қилиш, 1 та оқава сув тозалаш иншооти ҳамда 48,8 километр масофага оқова сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада дастлабки ишларга киришилган. Тармоқда кенг кўламли мазкур лойиҳа умумий қиймати қарийб 9 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, бу борада илғор хорижий тажриба ўзлаштирилмоқда.  

Slide 1 of 1