Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН

АЗИЗ Ватандошлар! Бугун - Рамазон ойининг сўнги куни.

Биламизки, меҳр-мурувват ойи - Рамазонда диллар янада юмшаб, кўнгиллардан ғуборлар кетади. 

Ушбу ой улуғлигининг яна бир ҳикмати - дунёдаги барча мусулмонларнинг энг муқаддас китоби – Қуръони карим нозил бўлган. Ушбу муборак ой якунига етиб, аҳли Исломнинг энг улуғ байрамлардан бири – Ийд ал-Фитр – Рўза ҳайити кириб келмоқда. 

 Мазкур байрамни нишонлар эканмиз, барчамиз раҳм-шафқат, меҳр-оқибат ва эзгу ният каби фазилатларнинг аҳамиятини янада теранроқ англаймиз, бир-биримизга эътиборимиз янада ортади. 

Зеро, Рамазон хайру саховат ойидир. Олийҳиммат ютдошларимиз бу ойда хайру эҳсон амалларини янада кўпайтирадилар. Ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманларга кўмак берадилар, муҳтожларга ёрдам қўлини узатадилар. 

Зеро, муқаддас китобларимизда қайд этилганидек, “Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик улашишдир”. “Яхшиликнинг мукофоти эса, фақат яхшиликдир”. Дунё қалқиб турган ҳозирги пайтда мамлакатимизда мустаҳкам қарор топган тинчлик, осойишталикнинг ва аҳиллигимизнинг қадрига етишимиз, қилган ва қилаётган амалларимиз фақат яхшиликдан иборат бўлиши - барчамизнинг шарафли бурчимиздир. 

Шундай шукуҳли дамларда халқимизни, Ватанимизни барча офату кулфатлардан, бало-қазолардан Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин, деб эзгу ниятлар қиламиз. Рамазон хайити бу йил мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан азиз Ватандошларимизни меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва шукроналик айёми - Рамазон хайити билан самимий муборакбод этамиз. Ушбу улуғ кунларда эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака тилаймиз. 

Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин! Саховат, меҳр-мурувват, марҳаматлилик, бирдамлик каби олийҳиммат
сифатларни ўзида мужассам этган энг Улуғ ва энг Азиз байрам Рамазон хайити байрами барчамизга яна бир бор муборак бўлсин!
  

Slide 1 of 5