Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Ватан ҳимоячилари – миллат ифтихори

14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қамаши туманида эзгу анъаналардан бири давом этди. "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди туман бошлиғи Ирода Мингалиева ва xалқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши котибияти мудири Марxабо Туропова афғон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди.

Тадбир чуқур самимият ва фахр туйғулари билан ўтди. Афғон уруши қатнашчилари – ҳар биримиз учун жасорат ва мардлик тимсоли. Улар ўз юртларининг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида қийинчиликларни енгиб, фидойилик кўрсатган.

Ташриф давомида уларнинг ҳаёти ва ўтган йўллари ҳақида илиқ суҳбатлар ўтказилиб, байрам билан самимий қутловлар айтилди. Ҳар бир иштирокчига махсус совғалар топширилиб, уларнинг юзидаги табассум барчани қувонтирди.

Бу каби тадбирлар нафақат Ватан ҳимоячиларига бўлган ҳурматнинг ифодаси, балки ёш авлодга жасорат, ватанпарварлик ва фидойилик сабоқларини беришда муҳим аҳамият касб этади.

Қамаши тумани аҳолиси учун Ватан ҳимоячилари куни – нафақат байрам, балки мардлик ва элпарварлик рамзи сифатида улуғланадиган қутлуғ кундир. Бундай тадбирлар юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг қадрини янада чуқурроқ англашга сабаб бўлади.

Ватан ҳимоячилари – элнинг қалқони, халқнинг фахридир!