Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
янв.20
“Deputat, tadbirkor va yoshlar” uchrashuvi tashkil etildi.
янв.20
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,ташаббускор тадбиркор қоровулбозорликлар билан учрашди
янв.20
Қоровулбозор: қарийб 9 миллион долларга тенг лойиҳа ичимлик ва оқава сув тизимини янгилашга хизмат қилади
ШАРБАТ МОМО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Шу мақсадда халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Акмал Остонов 1-секторга қарашли “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилаётган бугунги тинч ва нурафшон кунларимизнинг сабабчиларидан бири бўлган Иккинчи жаҳон уришининг фронт орти қатнашчиси Шарбат момо Жумаева хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди.

97 ёшни қарши олган Шарбат момо билан юзма-юз суҳбат чоғида дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб берди.

Ёшларга бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги юртимизда яратилган шароит ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда чуқур билим олиш, яхши касб эгаси бўлиш, шу орқали Ватанимиз тараққиёти учун ҳисса қўшиш ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.  

Slide 1 of 1