Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Мамлакатхон Нурматова томонидан 12-мактабгача таълим ташкилотида Наврўз байрами кўтаринки рухда ташкил этилди.

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Мамлакатхон Нурматова томонидан 12-мактабгача таълим ташкилотида Наврўз байрами кўтаринки рухда ташкил этилди. Тадбирда болажонлар томонидан миллий ўйинлар борасида мусобақалар ташкил этилди.

Халқимиз тарихи ва мадниятининг бир бўлаги бўлган Наврўз қадимий бўлиши билан бирга, ҳар йили биз билан бирга янгиланиб, англаниб бораётган улуғ ва навқирон бир байрамдир. Қолаверса, Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида яшовчи халқларнинг энг қадимий анъанавий байрами ҳамдир.

Тарихий манбаларга кўра, Наврўзни нишонлаш туркий халқларда энг катта байрамлардан бири ҳисобланган. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида Наврўзга бағишланган кўплаб халқ қўшиқлари келтирилган. Наврўз байрами ҳақидаги маълумотлар Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Умар Ҳайёмнинг «Наврўзнома»си, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур ва бошқа алломаларнинг асарларида учрайди. Умуман олганда, Шарқ мамлакатларида Наврўз байрамини янги йилнинг бошланиши сифатида юқори кайфиятда ва ўзгача шукуҳда кутиб олишган. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

Slide 1 of 9