Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Битирувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ва ҳунармандлар билан мулоқот.

 Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Латифжонов битирувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ва ҳунармандлар билан мулоқот ўтказди. 

Ҳар йили умумий ўрта таълим мактабларини туман миқёсида минглаб ўқувчилар тамомлаб, катта ҳаёт сари йўл оладилар. Табиий-ки, улар бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрниларини топишларига ёрдам бериш долзарб вазифа ҳисобланади.  

Кенгаш раиси Азизбек Латифжонов 37-ДИМИда айнан 10-, 11-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ҳудуддаги ҳунармандлар билан
учрашди.
 

Ота-оналар асосан ёшларнинг ҳунар ўрганишлари, хусусан, тикувчилик, пазандачилик сингари касбларни ўргатувчи курслар ташкил этишни сўрашган бўлса, ўқувчи ёшлар IT йўналиши бўйича ҳам махсус курслар очиш зарурати ҳақида мурожаат қилишди.  

Тадбиркор-ҳунармандлар ёшларга ҳунар ўргатиш учун зарурий асбоб-анжомлар ва жой масаласида ёрдам сўраб туман раҳбарига
юзланишди.
 

Мулоқот савол-жавобларга бой ва амалий руҳда бўлиб ўтди.  

Кўтарилган масалалар ижроси бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.  

Slide 1 of 5