Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши Аграр ва сув хўжалиги, экология масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳоли бандлигини таъминлаш, барқарор ривожланишга эришишда қишлоқ хўжалигининг ўрни жуда катта. Шу боис, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор тамойилларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳага доир кўплаб ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, боғдорчилик, узумчилик, мева-сабзавотчилик, шоличилик, чорвачиликни ривожлантириш, сувни тежаш, агрокорхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари йўлга қўйилиши натижасида соҳада катта ютуқларга эришилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг асосий «ўсиш нуқтаси» ва драйвери бўлиши учун соҳани 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилингани эса минглаб янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг реал даромадини оширишда юқори самара беряпти.

Албатта, эришилаётган натижалар яхши, лекин ҳозирги давр бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришни, эртанги кунни ўйлаб, узоқни кўзлаб ислоҳотларни янги босқичга кўтаришни тақозо этмоқда. Демак, энди маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан бирга импорт қилинаётган товарлар ўрнини қоплаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир.

Slide 1 of 1