Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Андижон туманида давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўрганмоқда.

Депутатлар фаолиятида жамоатчилик назорати алоҳида ўрин эгаллайди. Айтиш мумкинки давлат маблағларини қанчалик ўринли сарфланаётганини улар томонидан ўрганилиши бу борада самарали қадамлардан. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова айни шу мақсадда Андижон туманида давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўрганмоқда. Давлатмиз томонидан таълим ва тиббиёт муассасаларини замонавий қиёфага киритиш долзарб вазифага айландики бунга қурувчилар ҳам “лаббай” дея жавоб бериши зарур. Тумандаги Бахт МФЙ худудида барпо этилаётган Призидент мактабида олиб борилаётган ишлар депутат эътиборини тортди. Барча ишлар талаб даражасида, мутахассислар назорати остида амалга оширилмоқда. Айни вақтда объектда 90 фоиз ишлар якунланган. Пардозлаш ишларини олиб бораётган бунёдкорлар келажак авлод учун қад ростлаётган бинонинг ҳар бир нуқтасини стандартлар даражасида бўлишига эришмоқда.Рустамжон Зокиров раҳбарлигидаги “Пахтаобод сифат қурилиш” МЧЖ қурувчилар жамоаси асосий бинони шу ой охирида топшириш ҳаракатида. 1-чорак якуни билан стадион ҳам топширилади.Жамоатчилик назорати давом этмоқда.

Slide 1 of 3