Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутатлари иштирокида Ҳазортут МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. 

    Бугун Ҳазортут маҳалласида ўтказилган халқ билан учрашув айнан одамларни рози қилиш масаласига бағишланди. 

    Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутатлари Махфират Атоева ва Мўмина Жумаева, ҳамда Ўзбекистон Президенти халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Ғани Муяссаровлар иштирок этган қабулда маҳалла қишлоқларидан ўнлаб аҳоли муаммолари билан қатнашдилар. 

Қабулда фуқаролардан асосан моддий ёрдам олиш, уй-жой таъмири, имтиёзли кредит олиш, ичимлик суви, ички йўллар таъмири масалаларида мурожаатлар келиб тушди. 

Сайёр қабул давомида эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ўрганиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш баробарида аҳолини қийнаб келаётган қатор ижтимоий масалаларга ҳам ечим изланди.

Slide 1 of 1