Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Адолат”СДП фракцияси раҳбари-Спикер ўринбосари Ибрагимова Зухра Аметовна ва депутат Қурбанбаев Мақсуд Комилович Янгибозор туманда.

2024 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Адолат”СДП фракцияси раҳбари-Спикер ўринбосари Ибрагимова Зухра Аметовна ва депутат Қурбанбаев Мақсуд Комилович Янгибозор тумандаги 4 та секторда бўлиб маҳалла еттилиги ва шу ҳудуддан сайланган депутатлар билан учрашди, Янгибозор туманидаги 1-сон мактаб, 13-сон мактабгача талим ташкилоти ҳамда Олтинкўл оилавий шифокорлик пунктида ҳам бўлдилар.

Учрашувлар жараёнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар, хусусан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳияти, Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида қилиниши зарур ишлар, Президентимиз ташаббуси билан қилинган "Сайхунобод" тажрибасини оммалаштириш, истеъмолчиларни ёқилғи энергетика маҳсулотлари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш, шу билан бирга Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Slide 1 of 12