Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенова Кармана туманида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенованинг Кармана тумани "Мирсаид Баҳром" маҳалласида учрашуви ташкил этилди.  

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенова ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса сўнгги етти йил ичида амалга оширилган улкан ишлар ҳақида фикр билдирди. Хусусан,  ҳозирда истеъмолчиларнинг диққат марказида бўлган электр ва газ таъминоти нарҳларининг кўтарилиши ва бунинг асосли сабаблари ҳамда иқтисодиётимиз ривожига бўлган ижобий таъсири ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Шунингдек, ўз вақтида қонунийлаштирилмаган уй-жой ер майдонларини қонунийлаштириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича берилаётган имкониятлар, қонунчиликдаги янгиликлар, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ва яшил энергетика борасида тушунтиришлар ҳамда таълим тизимига бўлган юксак эътибор ва ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар олиб борилди.

Slide 1 of 11