Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Маҳаллалардаги муаммоларни хал этишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро хамкорлигини йўлга қўйиш механизми амалда

 2024 йил 16 апрель санасида Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши депутатлари ва сенатор Алимов Равшанбек Азадбекович иштирокида тумандаги маҳаллаларда олиб борилаётган ислоҳатлар, яъни “Маҳалла еттилиги”тизимининг самарали натижаларини ўрганиш мақсадида тумандаги “Бешкарам”,“Тўрачеки”, “Намуна” маҳаллаларига ташриф ташкиллаштирилди. 

Худудларда сенатор Р.Алимов томонидан “Маҳалла еттилиги-Кенгаш-Сенат” уч бўғинли хамкорлик тизимини, маҳаллалардаги муаммоларни хал этишда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро хамкорликни йўлга қўйишнинг моҳияти атрофлича тушунтирилди. 

Маҳалла еттилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ташаббус кўрсатилиб ушбу ислоҳатларнинг бошланиши, аҳоли учун қулай ва осон имкониятларни берганлигини, ортиқча оворагарчиликларсиз хонадон эгаларини имтиёзли кредитлар эвазига оиласини даромадини ошириш учун асаларичилик, иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик каби тармоқларини йўлга қўйилганлигини шукроналик билан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. 

Сенатор ва депутатлар маҳаллалардаги аҳоли хонадонларида бўлдилар, томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадон вакиллари билан суҳбатлашдилар. Шунингдаек Бешкарам МФЙ худудида янги ишга туширилган тирикотаж ишлаб чиқариш корхонада бўлиб, корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашдилар.  

Ишсиз, эндиликда бандлиги таъминланган аёллар бугун жамиятдан рози эканлиги, тинч осойишта хаётда яшаётганлиги, оиласи билан бахтли эканлигини билдирдилар. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Slide 1 of 13