Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
янв.20
“Deputat, tadbirkor va yoshlar” uchrashuvi tashkil etildi.
янв.20
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,ташаббускор тадбиркор қоровулбозорликлар билан учрашди
янв.20
Қоровулбозор: қарийб 9 миллион долларга тенг лойиҳа ичимлик ва оқава сув тизимини янгилашга хизмат қилади
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг доимий комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг доимий комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда доимий комиссия раислари ва аъзолари, депутатлар, масалага алоқадор корхона ва ташкилотлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг "Маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинганлигига оид депутат Зафаржон Маматқуловнинг марузаси тингланди.

Шунингдек, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Қонунда Маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайловчиларига депутатлик фаолияти тўғрисида ахборот бериб боришлиги белгиланганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши депутатларига округларда ўз сайловчилари олдида фаолияти тўғрисида ахборот беришлиги юзасидан ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар Режа-графиги тасдиқланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги “Республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада маҳаллий кенгашлар томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 3787-IV/КҚ-642-IV-сон Қўшма қарорининг тумандаги ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган туман ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда Қўшма қарор ижроси бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинди ва ишчи гуруҳи олдида турган навбатдаги вазифалар юзасидан келишиб олинди.

Slide 1 of 7