Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
МУНОСАБАТ

Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш Концепцияси халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятини самарали трансформация қилиш, маҳаллий Кенгашларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида жамоатчиликнинг кенг иштирокини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 - йил 2 - февралдаги ПФ–28-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Айтиш мумкинки, ушбу Концепция Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 - йилга қадар ривожлантиришнинг мақсад ва устувор вазифалари, истиқболдаги йўналишларини белгилайди ҳамда соҳага оид чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Президентимизнинг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада кучайтириш мақсадида қабул қилинган. Ушбу Фармон билан депутатлар учун келгуси йилларда бир қатор имтиёзлар ва улар фаолиятига алоқадор ваколатлар берилиши назарда тутилмоқда.

Депутатлик фаолияти кафолатларини кенгайтириш мақсадида хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик ҳужжатлари ва амалиётга бир қатор ўзгаришларни киритиш мақсад қилиб олинди.

Биринчи навбатда депутатнинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ ишлар билан шуғулланиши учун унинг асосий иш жойи бўйича иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш механизми ишлаб чиқилади.

Бунда ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан ўз ходими бўлган депутатларни маҳаллий Кенгаш сессияси, доимий комиссиялари, партия гуруҳлари мажлисларида иштирок этиш, сайловчилари билан учрашувлар, фуқаролар қабулларини ўтказишга тўсқинлик қилишига йўл қўйилмаслиги қонунчиликда белгилаб қўйилади.

Бу орқали депутатларга депутатлик фаолиятини янада эркинроқ амалга ошириш билан бир қаторда, ўзининг доимий иш жойини ҳамда оладиган даромадини тўлиқ сақлаб қолиш имконияти яратилади.

Булардан ташқари хулоса ўрнида шу фикрни қайд қилишни истардимки, мамлакатимиз Раҳбари Фармони ижроси асносида депутат фаолияти кафолатларини янада кучайтириш мақсадида унинг тегишли ҳудудда жойлашган, монеликсиз кириши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар доирасини ва уларга кириш тартибини аниқ белгилаш назарда тутилмоқда.

Бу каби имкониятлар халқ вакилларига тегишли ҳудудда самарали депутатлик назоратини амалга ошириш имкониятини янада кенгайтириши, шубҳасиз.

Н. НУРИМБЕТОВА,

O’ZLIDEPдан туман Кенгаши депутати.