Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Депутат ғолиб ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган, халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати, тумандаги 21-сонли умумтаълим мактаби директори Зоҳид Остонов ўзи сайланган ҳудуддаги “Шибзон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди ҳамда яқинда Андижон вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика босқичида иштирок этиб, югуриш эстафетасида 1-ўринни қўлга киритган маҳалла ёшлари билан учрашди.

Таъкидлаш жоизки, депутат ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорликда иш олиб бораётганлиги салмоқли натижаларга эришилишига замин яратмоқда. Ёшларнинг ушбу ютуғи натижасида олимпиада шартларига кўра, ташкилотчилар томонидан ушбу маҳаллада тез орада сунъий қопламали мини стадион қуриб берилади. 

Самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбатларда депутат ёшларнинг эришган ютуқлари билан муборакбод этди, маҳаллада спортни ривожлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр алмашди.