35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Мақсад - жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашларнинг ролини ошириш.

Мақсад - жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашларнинг ролини ошириш. • 26 июня в 17:54

✅Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 98-сонли Фармони имзоланди. Фармонда 7 та устувор йўналишлар асосида маҳаллий Кенгашларни ривожлантиришга оид 53 та чора-тадбирдан иборат “Йўл харитаси”ни 2030 йилга қадар амалга ошириш режалаштирилган.

✍️Маҳаллий кенгаш депутатларининг аҳоли муаммоларини ҳал қилишдаги молиявий-иқтисодий имкониятлари кенгайтирилмоқда

Фармонда маҳаллий бюджетлар лойиҳасини шакллантиришда ҳудудлар тоифасидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет харажатларининг 3-5 фоизини бевосита маҳаллий Кенгаш депутатларининг ташаббуси асосида шакллантириш, Сенат билан ҳамкорликда “Сайловчи – депутат – ҳоким – Кенгаш” тўрт бўғинли ўзаро ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш бўйича вазифа белгиланмоқда.

Маҳаллий Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳисоботларни (ахборотларни) эшитишнинг даврийлигини қайта кўриб чиқиш, айримларини заруратга кўра эшитиш тартибига ўтказиш белгиланмоқда. 

Маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш тизимини йўлга қўйиш, маҳаллий Кенгаш сессияларида фуқароларнинг сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиш тартибини белгилаш вазифаси юкланмоқда.

📌Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий бошқарувнинг энг яхши шакли – бу халқ вакиллари иштирок этадиган, аҳолига хизмат қиладиган бошқарувдир. Аҳолини бирлаштириб турувчи сифатида маҳаллий Кенгаш қанча кучли бўлса давлат кучли бўлади. 

Наимова Муборак Негбоевна

Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши депутати