Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Hamkorlik
янв.21
Munosabat
янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
Суд ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш доимий комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

 Доимий комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассислари, Туман фавқулотда вазиятлар бўлими раҳбари ва ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва тегишли корхона вакиллари иштирок этди. 

Йиғилишда фавқулотда вазиятлар туман бўлимининг 2023 йилнинг 11 ой давомида туман ҳудудида фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.  

 2023 йил давомида туман худудида жойлашган 156 та давлат тасарруфидаги масканларнинг ёнгин хавфсизлиги холати текширувдан
ўтказилди.
 

-Текширишлар жараёнида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёнгин хавфсизлиги қоидаларини бузган ва ёнгин хавфсизлигини таъминланмаган 132 нафар фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, МЖТКнинг 211-моддасига асосан 34.986.000сўм миқдорида жарима қўлланилган.  

Йиғилишда қизил ҳудудга тушган Қоқиштувон, Шўрча, Газли, Зарафшон ва Афросиёб махаллалари танқид қилинди, шунингдек
ижтимоий соҳа объектларида фавқулотда ҳолатлар юзага келганда эвакуация бўйича тегишли таклифлар берилди.
 

Шу билан бир қаторда маҳаллаларда иш олиб борилаётган ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йил ноябрь ойи фаолияти натижадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаровнинг ахбороти эшитилди.  

Slide 1 of 1