Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олис ҳудудлар депутатлар эътиборида
янв.21
Xalqaro hamkorlik
янв.21
Депутатлар халқ орасида
янв.21
Депутатнинг бир куни
янв.20
Aholi murojaatlari deputatlar nazoratida
янв.20
Қоровулбозор туманида кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
янв.20
Қоровулбозор туманида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда асаларичилик истиқболлари хусусида
янв.20
“Deputat, tadbirkor va yoshlar” uchrashuvi tashkil etildi.
янв.20
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,ташаббускор тадбиркор қоровулбозорликлар билан учрашди
янв.20
Қоровулбозор: қарийб 9 миллион долларга тенг лойиҳа ичимлик ва оқава сув тизимини янгилашга хизмат қилади
"ЯҚИНЛАРИНГДАН ХАБАР ОЛ" ЛОЙИҲАСИ--АМАЛДА.

 Кекса отахону онахонларни чорлаб, ушбу лойиҳанинг моҳиятини тушунтириш, кексалар туризм ойлигида улар дуосини олиш мақсадида бир пиёла чойга таклиф этдик.  

Маҳалла бешлиги ташаббуси туман Кенгаши депутати Махфират Атоевага ҳам маъқул бўлди.  

"Севинч" ошхонасида тўпланган нуронийлар чеҳрасидан меҳр ёғилади. Фахрийлар Сафар Рамазонов, Ҳомид Бозоров,Жўрабой Қаҳҳоров, Шариф Солиев, Назира Раҳмонова, Тўйгул Усмонова, Зуҳра Мўминова, Ҳожар Раҳматова ва бошқалар яқинлардан хабар олиш, меҳр-оқибат, ўлмас қадриятларимиз тўғрисида фикр юритдилар.  

Бундан бир неча йил илгари қишлоғимизда саноқли оилаларда телевизор бор эди. Бутун қишлоқ аҳли ўша хонадонларга тўпланардик. Телевизор кўриш баҳона дийдорлашардик. Ҳозир эса ҳамма нарсамиз бор, оқибатимиз йўқ,-- дейди маҳалла отинойиси Ҳиммат Тошева.  

Баҳсда қўшилганлар маҳалла аҳли ўртасида меҳрли бўлишни тарғиб қилиш, китобхонликни йўлга қўйиш, қўшнилар, дўсту биродарлар
ҳамжиҳат бўлишга келишилди.
 

Туман ҳокими Умеджон Барноев ташаббускори бўлган "Яқинларингдан хабар ол!" лойиҳасини маҳалладаги ҳар бир киши ўзига шиор қилиб олади.  

  

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати  

МАХФИРАТ АТОЕВА.  

Slide 1 of 1