Йиғилишни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси И.Б. Хушмуродова олиб борди.
Сессияда:
- вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чоракдаги ижроси;
- вилоятда ишсизликни камайтириш ва бандликни таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати;
- Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларга қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш;
- вилоятда “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ижроси ҳамда бошқа бир қатор долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.