Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
16-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotidagi shart-sharoitlar o‘rganildi
янв.21
16-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotining kuz-qish mavsumiga tayyorgarligi o‘rganildi
янв.21
Fuqaroga ko‘rsatilayotgan ijtimoiy yordam holati o‘rganildi
янв.21
“Tug‘onboshi” mahallasida fuqaroning murojaati joyiga chiqib o‘rganildi
янв.21
Fuqaroga ko‘rsatilayotgan ijtimoiy yordam holati o‘rganildi
янв.21
Fuqarolar qabuli davomida murojaatlar o‘rganildi
янв.21
Fuqarolarning ijtimoiy holati o‘rganildi
янв.21
Fuqarolar qabuli davomida murojaatlar o‘rganildi
янв.21
Fuqaroga ko‘rsatilayotgan ijtimoiy yordam holati o‘rganildi
янв.21
Fuqarolar qabuli davomida ijtimoiy yordam ko‘rsatish holati o‘rganildi
13-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди

13-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Босида Ходжаева томонидан 16-Бешбулоқ сайлов округида жойлашган 13-сонли мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ташкилотда марказлашган канализация тармоғи ҳамда санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ташқи ҳожатхона мавжуд эмаслиги аниқланди. Мазкур ҳолат тарбияланувчилар ва ходимлар учун зарур санитария шароитларини таъминлашда ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Равшан Раҳмонжонович Мамажонов томонидан тегишли масъулларга депутатлик сўрови юборилди.
Сўровда ташкилотни марказлашган канализация тармоғига улаш, санитария-гигиена талабларига мос янги ташқи ҳожатхона қуриш масалаларини ўрганиш сўралди. Шунингдек, зарур маблағ манбаларини аниқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалий ишларни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш масалалари кўтарилди.