35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Axborot-kutubxona markazi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Kambag‘allikni qisqartirish va aholi daromadlarini oshirish yo‘nalishidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
Deputatlik so‘rovi yuborildi
янв.21
Saylovchilar bilan uchrashuv va o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
“Sobir Abdulla” mahallasida aholi qabuli o‘tkazildi
янв.21
“Sobir Abdulla” mahallasida xavfsizlik masalalari o‘rganildi
янв.21
Kambag‘allikni qisqartirish va aholi daromadlarini oshirish bo‘yicha ishlar o‘rganildi
янв.21
Deputatlik so‘rovi yuborildi
янв.21
“Sobir Abdulla” mahallasida tadbirkorlikni rivojlantirish ishlari o‘rganildi
янв.21
“Sobir Abdulla” mahallasida saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazildi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади
Қонун (ЎРҚ–1175-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
🏛 Киритилган қўшимчаларга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар:
➖ уларга ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига тегишинча никоҳ тузилганлиги тўғрисида ва туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилиниши белгиланди.
✅ “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги муносабати билан:
🔹 суриштирув, дастлабки тергов органларига ёки судга мурожаат қилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
📄 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига қуйидагилар тўғрисидаги ишлар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:
✅ алиментларни ундириш ҳақидаги;
✅ болаларнинг таъминоти учун қилинадиган қўшимча харажатларни ундириш тўғрисидаги;
✅ уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги;
✅ оталикни белгилаш ёки оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги;
✅ боланинг яшаш жойини белгилаш ҳақидаги;
✅ бола билан кўришиш тартибини белгилаш тўғрисидаги;
✅ никоҳдан ажратиш ҳақидаги;
✅ мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги;
✅ мол-мулкни бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги;
✅ мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги;
✅ ишга тиклаш ҳақидаги;
✅ иш ҳақини ундириш тўғрисидаги.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube