35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Радивон маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Радивон маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов ўз сайлов округидаги Радивон маҳалласида бўлиб, маҳалла ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда «Наманган тажрибаси» асосида танлаб олинган «Бир ой — тўрт маҳалла» ҳамда «Маҳалла устози» лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳалла еттилиги томонидан тақдимот қилинди.
Мулоқот давомида ёшларнинг таълим контрактини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш, чорвачилик йўналишида кредит олиш ҳамда маҳалладаги стадиондан эркин фойдаланишга оид мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Ҳар бир мурожаат бўйича масъулларга тегишли вазифалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди. Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини манзилли ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Slide 1 of 5