35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ИЖТИМОИЙ РЕЕСТРДАГИ ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
ИЖТИМОИЙ РЕЕСТРДАГИ ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович сайлов округидаги маҳаллада ижтимоий реестрга киритилган фуқароларнинг хонадонларида бўлди.
Ўрганиш давомида оилаларнинг яшаш шароити, бандлиги, даромад манбалари, ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилди. Фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, оилаларни камбағалликдан чиқариш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.
Бундай хонадонбай ўрганишлар аҳоли муаммоларини жойида аниқлаш ва уларга манзилли кўмак кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
Slide 1 of 1