Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Xalıq deputatları Qanlıkól rayonlıq Keńesiniń 22-sessiyası bolıp ótti.
янв.21
TURAQLÍ KOMISSIYa MÁJILISI
янв.21
Rayonda jaslardı qollap-quwatlaw baǵdarındaǵı jumıslar dawam etpekte.
янв.21
Jaslardıń sport penen shuǵıllanıwı ushın jaratılǵan sharayatlar úyrenildi
янв.21
Kitap oqıw mádeniyatın rawajlandırıw boyınsha ámeliy jumıslar úyrenildi.
янв.21
Xalıq deputatları Qanlıkól rayonlıq Keńesi baslıǵı D.Ametov ÓzLiDeP deputatlıq toparınıń jumısları hám deputatlardıń saylaw aldı dástúri tiykarında ámelge asırılıp atırǵan jumıslar menen tanıstı.
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

  Сессияда "Маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йилнинг ўтган етти ойдаги фаолияти" ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муяссаров, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий, маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф. Саломовнинг, туманда жорий
йилнинг август ойига қадар
тўртинчи босқич "Аёллар дафтар" ига киритилган хотин- қизлар билан ишлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш масалалари тўғрисида" туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З. Аслоноваларнинг ҳисоботи тингланди.  

 Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари бўйича туман ҳокимлиги ижро интизом назорати бош мутахассиси иш режасига асосан иш юритиш ва ижро интизоми ҳолатини тумандаги "Сувоқава" Давлат унитар корхонаси туман филиалида мақсадли ўрганиш тўғрисида" Ж.Шукуровнинг ҳисоботи тингланди.  

 Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Х.Зикриллоев томонидан тумандаги мактабгача таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида фикр юритилди.  

 Туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири У. Жумаев туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил иккинчи чорагида ажратилган қўшимча
маблағлар ҳисоби ҳақида маълумот берди.
 

 Кўрилган масалалар юзасидан бўлиб ўтган музокараларда депутатлардан Акмал Гулбоев, Олима Исломова ,Маҳбуба Умурова, Феруза Чўлиева ва бошқалар қатнашдилар.  

 Сессияда Туман Кенгаши депутатларининг намунавий одоб ва ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.  

 Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Slide 1 of 1