Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ǴÁREZSIZLIK JILLARINDA QANLIKÓL RAYONINDA QOŃSÍ MÁMLEKETLER MENEN SAWDA-EKONOMIKALÍQ BIRGE ISLESIWDİŃ RAWAJLANÍWÍ
янв.21
Ǵárezsizlik - hayal-qızlar isbilermenligi ushın jańa imkaniyatlar dáwiri
янв.21
Ǵárezsizlik jıllarında Medicinalıq mákemelerdi zamanagóy ásbap-úskeneler menen támiyinlew hám xalıqqa sapalı medicinalıq xızmet kórsetiwdi jáne de jaqsılaw baǵdarında Qanlıkól rayonında keń kólemli jumıslar ámelge asırılmaqta.
янв.21
ǴÁREZSIZLIK JÍLLARÍNDA XALÍQ BILIMLENDIRIW SISTEMASÍNDA TUPKILIKLI REFORMALAR: QANLÍKÓL RAYONÍNDA JAŃA MEKTEP QURÍLÍSÍ
янв.21
Qanlıkól rayonında Jaslar másláhát toparı aǵzaları menen ushırasıw ótkerildi
янв.21
#Мúnásibet
янв.21
#Мúnásibet
янв.21
#Мúnásibet
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Қурылыс материаллары тармағын жаңа басқышқа алып шығыў - экономикалық раўажланыў ҳәм халықтың абаданлығының әҳмийетли факторы
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 13-Боғистон сайлов округидан сайланган депутати Садриддинов Маъруфжон Соҳил маҳалласида сайловчилар билан учрашиб, депутатлик фаолияти давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Учрашувда депутат томонидан сайлов округида аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар, фуқаролар қабули, хонадонбай ўрганишлар ҳамда маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасида олиб борилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли корхона ва ташкилотларга юборилган депутат сўровлари, уларнинг кўриб чиқилиши ҳамда эришилган натижалар муҳокама қилинди. Депутат сўровлари орқали кўтарилган масалаларнинг ижроси доимий назоратга олингани, ижобий ҳал этилган мурожаатлар ва амалга оширилиши давом этаётган ишлар юзасидан сайловчиларга ахборот берилди.
Шунингдек, учрашув давомида маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кўчаларни ободонлаштириш ва ёритиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Сайловчилар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар, ҳудудни янада ривожлантиришга доир таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат депутат томонидан атрофлича ўрганилиб, айрим масалалар бўйича жойида тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.
Мулоқотда депутатнинг асосий вазифаси сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли мурожаатларини ваколатли ташкилотларга етказиш ва уларнинг амалий ечимини назорат қилишдан иборат экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув очиқ, самимий ва амалий мулоқот руҳида ўтди. Депутат Садриддинов Маъруфжон сайлов округидаги ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиш, сайловчилар билан мунтазам мулоқотни давом эттириш ҳамда билдирилган таклиф ва мурожаатлар ижросини назоратга олишини маълум қилди.
Slide 1 of 1