Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Sessiya májilisinde
янв.21
Xalıq deputatları Qanlıkól rayonlıq Keńesiniń 22-sessiyası bolıp ótti.
янв.21
TURAQLÍ KOMISSIYa MÁJILISI
янв.21
Rayonda jaslardı qollap-quwatlaw baǵdarındaǵı jumıslar dawam etpekte.
янв.21
Jaslardıń sport penen shuǵıllanıwı ushın jaratılǵan sharayatlar úyrenildi
янв.21
Kitap oqıw mádeniyatın rawajlandırıw boyınsha ámeliy jumıslar úyrenildi.
янв.21
Xalıq deputatları Qanlıkól rayonlıq Keńesi baslıǵı D.Ametov ÓzLiDeP deputatlıq toparınıń jumısları hám deputatlardıń saylaw aldı dástúri tiykarında ámelge asırılıp atırǵan jumıslar menen tanıstı.
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 83-сессияси бўлиб ўтди

Бугун Миробод ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 83-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини туман ҳокими Ш.Пулатов олиб борди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор таҳбарлари, идора-ташкилот раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:

- Миробод тумани махаллаларида ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва хал этиш, тадбиркорлик билан шуғулланишига, касбга йўналтириш орқали  бандлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг апрел ойида 1-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод тумани “Ёшлар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2023- йилнинг 1-чоракдаги фаолияти  тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг апрел ойида 2-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод туманида ўрганиш натижалари асосида аниқланган эҳтиёжманд оилаларни «Темир дафтар»га киритиш ва дафтардан чиқариш бўйича 2-сектор раҳбари А.Г.Ахуновнинг таклифлари тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг апрел ойида 3-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг апрел ойида 4-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида;

- Миробод тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил биринчи чорак бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида;

- Миробод туманида Болаларни ҳимоя қилиш, вояга етмаганларни қаровсизлиги ва назоратсизлигини олдини олиш, ёшлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳаракатлар содир этилиши олдини олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган вояга етмаганларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида 2023-йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- "Саховат ва кўмак" жамғармасидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

- Бошқа масалалар.

Сессия кун тартибига қўйилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди, масъулларнинг ахборотлари тингланиб, кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Slide 1 of 1