Бугун Ҳазрати али МФЙ ҳудудидаги 5-сонли УЎТ мактабида Ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Туман Кенгаши депутати Ҳазрати Али МФЙ раиси С.Т.НИШОНОВ йиғилишда дарслардаги давомат, тарбияси оғир ўқувчилар ҳақида алоҳида фикрлар баён этиб Ота-оналар ва маҳалла еттилигини бу борадаги масъулиятлари бугунги кунда Президент қарорлари билан ижрога қаратилганлиги ҳақида ота-оналарга тушунчалар берди.
Ҳудуд профилактика инспектори Ж.Муҳамаджонов Ёшлар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқлар таҳлил қилиниб, уларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш ва ижобий томонидан фойдаланиш бўйича ота-оналарга таклифлар ва тушунчалар берди. Ҳудуд Хотин-қизлар фаоли “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида маҳаллада мулоқот йулга қуйганлиги ҳамда ҳудуд Ёшлар етакчиси Д. Набижонов ҳам мактабда уқаётган фарзандларимиз соғлом, баркамол бўлиб улғайиши учун уларни Беш ташаббус доирасида ватанга садоқат руҳида тарбиялашда бўш вақтларини мазмунли ўтказилишида чора тадбирлар кўрганлиглари ҳақида уз фикрини баён этди.