3- Алишер Навоий сайлов округидан Халқ Депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати Л.Авезова А.Навоий маҳалла еттили билан фуқаролар қабулини ўтказди.
Бугун халқ манфаатларининг барча нарсадан устунлиги, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, кишилар ҳаётининг фаровонлигини таъминлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масалаларидан биридир. Қабул жараёнида фуқаролар томонидан соғлигини тиклаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам олиш, томорқа ер майдонларини суғоришда дуч келаётган муаммолар, тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредит ажратиб бериш каби мурожаатлар ўртага ташланди.
Мурожаатларнинг аксарияти сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилди. Ечими муддат талаб этадиган ва қайта ўрганиш талаб этадиган мурожааатлар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда уларни кўриб чиқилиши назоратга олинди.