Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Аёллар муаммолари депутат назоратида.

 Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Атоева Ромитан туманидаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.
Учрашувда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда ижтимоий муҳитни
соғломлаштириш оилаларда қизлар тарбияси билан боғлиқ миллий қадриятларни
авайлаб асраш, орасталик, ибо, муомала маданияти турмуш одоби ва
меҳнатсеварлик каби фазилатларни ёшлар қалбига сингдириш ҳақида фикр алмашилди.  

Шунингдек “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган хотин-қизларнинг мкуаммоларини ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, ва бу борадаги навбатдаги вазифалар белгитлаб олинди.