Учрашув давомида депутат сайловчиларнинг фикр ва таклифларини тинглаб, уларни қийнаётган долзарб муаммолар билан яқиндан танишди. Хусусан, аҳоли томонидан электр энергияси таъминотидаги узилишлар, суюлтирилган газ баллонларининг носозлиги, қишлоқ ички кўчаларини асфалт қилиш ариқларни ковлаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди.
️Билдирилган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олиниб, йўналишлар кесимида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилиши, муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилиши таъкидланди.
️Шунингдек, мазкур кунда депутат Насиба Мўминова маҳалла фаоллари билан ҳам учрашиб, маҳаллага келиб тушган мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганиш натижаларига кўра, муаммонинг ечими бўйича амалий ва аниқ таклифлар билдирилди.
️Бундай учрашувлар аҳоли билан депутатлар ўртасидаги очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлаш, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.